Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экология вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди

Экология вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди

18 сентябрь куни АОКА биносида «Экология вазирлиги томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар кўрсаткичи: эришилган натижалар ва келгуси режалар, шунингдек, экологик таълимни ривожлантириш истиқболлари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Экология вазирининг ўринбосари Жусипбек Казбеков, Бош прокуратура Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи Ўктам Ўтаев, вазирлик бошқарма ва бўлим ходимлари, тизим ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Анжуманда вазирлик томонидан жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Шунингдек, келгусидаги режаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Маълумот учун, ярим йил давомида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳаларида бир қатор сезиларли ишлар қилинди. Хусусан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2024 йил баҳорги кўчат экиш мавсумида республика бўйича 138 млн туп (режага нисбатан – 110,5 %) кўчат экилди. Ҳудудларда вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликлар томонидан 257 та «яшил боғлар» барпо этилиб, уларнинг умумий сони 517 тага етказилди. «Очиқ бюджет» тизими орқали «Менинг боғим» лойиҳаси ишга туширилди. Фуқаролар томонидан ташаббус билдирилган 738 та лойиҳа орасидан 215 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, жами 48,7 млрд сўм молиялаштириш учун йўналтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг