Дубайдан учиб келган ўзбекистонлик аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилди
Бугун, 8 октябрь куни Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган, 1986 йилда туғилган аёлнинг аэропортда соғлиғи ёмонлашиб, Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМга олиб борилган.
Бироқ, тиббий реанимацион муолажаларга қарамасдан, аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилган.
Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, аёл Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаб келган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter