Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай ўзгариши мумкинлиги эълон қилинди

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай ўзгариши мумкинлиги эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

Фақат 19 октябрда Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. 20 октабрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 20 октябрга келиб кечаси 10-12 даражани, кундуз куни 25-28 даражани ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол шарқдан 3-8 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 18 октябрда 20-22 даража, 19 октябрда кечаси 6-8°, кундузи 23-25°, 20 октябрда кечаси 9-11°, кундузи 25-27° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг