Бобур Омонов Паралимпия рекордини янгилади
Пара енгил атлетика бўйича Ф41 классида мусобақаларда иштирок этаётган Ўзбекистонлик спортчи Бобур Омонов ўз урунишида 14.32 метр натижа қайд этди ва ўзига тегишли бўлган Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади.
Шу тариқа спортчи пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф41 классида ядро улоқтириш дастурида қатнашиб, олтин медални қўлга киритди. Эътиборлиси, Омонов ушбу натижаси орқали ўзи томонидан 2021 йил Токиода ўрнатилган Паралимпия ўйинлари рекордини ҳам янгилади.
Маълумот учун, Бобур Омонов бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ҳам чемпионликни қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter