Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

4 долларга харид қилинган хумча бебаҳо бойлик бўлиб чиқди

4 долларга харид қилинган хумча бебаҳо бойлик бўлиб чиқди

Вашингтонлик Анна Ли Дозиер арзон-гаровга харид қилган хумча қадимги майялар ясаган осориатиқа бўлиб чиқди.

Дозиер хумчани 2019 йилда маҳаллий дўкондан 3,99 доллар сотиб олганди. Мексикада ишлаган пайтларини эслатгани ва кўриниши ёққани учун буюмни харид қилганди.

Орадан беш йил ўтиб, Мехикодаги антропология миллий музейига борганида, бу ердаги айрим буюмлар ўзининг хумчасига жуда ўхшашини кўриб ҳайрон қолди. Шу ердаги мутахассисдан сўраб-суриштиргач, шубҳалари тўғри чиқди.

Мексиканинг Вашингтондаги элчихонаси хумчанинг дарагини эшитиб, уни қайтаришни сўраганида Дозиер таклифни бажонидил қабул қилди.

Мексиканинг АҚШдаги элчиси Эстебан Моктесума Барраган хумчани «майялар даврининг бебаҳо далили» дея таърифлаб, саховати учун Дозиерга миннатдорлик билдирди.

Тахминларга кўра, америкалик аёл 4 долларга сотиб олган хумчанинг келиб чиқиши Мексика жануби-шарқига бориб тақалади ва майялар тамаддунининг классик даври — милоддан аввалги 1800–1200-йилларда ясалган бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг