Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

13 мамлакатга БРИКС шерик-давлатлари мақоми берилди (рўйхат)

13 мамлакатга БРИКС шерик-давлатлари мақоми берилди (рўйхат)

Фото: Reuters

Қозон шаҳрида 22–24 октябр кунлари ўтган БРИКС саммити якунлари бўйича 13 мамлакатга БРИКС шерик-давлатлари мақоми берилди.

Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

БРИКС шерик-давлатлари (13):

  1. Беларус
  2. Боливия
  3. Вьетнам
  4. Жазоир
  5. Индонезия
  6. Куба
  7. Малайзия
  8. Нигерия
  9. Таиланд
  10. Туркия
  11. Уганда
  12. Ўзбекистон
  13. Қозоғистон

Саммитнинг сўнгги кунида ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари «аутрич» форматидаги давра суҳбатида қатнашди. Саммитнинг якуний мажлисида Ғазодаги уруш масалалари, Россиянинг чегара яқинидаги аҳоли масканларидаги вазият ҳамда Трукиядаги теракт муҳокама қилинган.


Маълумот учун: БРИКС (ингл. BRICSBrazil, Russia, India, China, South Africa қисқартмаси) — тўққиз мамлакат аъзо ташкилот: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, ХХР, Жанубий Африка Республикаси, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Миср, Эфиопия. Ташкилот (БРИК, BRIC)га 2006 йил июнида Петербург иқтисодий форуми доирасида Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Хитой иқтисодиёт вазирлари иштирокида асос солинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг