Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ижтимоий фаоллардан суицидни тарғиб қилмаслик сўраляпти

Ўзбекистонда ижтимоий фаоллардан суицидни тарғиб қилмаслик сўраляпти

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ижтимоий тармоқ эгалари ҳамда интернетда саҳифалари мавжуд бўлган фаоллардан суицидни тарғиб қилмасликни сўрамоқда.

«Турли каналлар ва саҳифаларда кўнгилни хира қилувчи ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи ўз жонига қасд қилиш ёхуд калтакланиш, самосуд ва шу каби нохуш ҳолатларни акс эттирган ҳар-хил хабарларни тарқатиш тобора оммалашмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб ичида «Эркак кишини осилган ҳолатда топилди» номли маълумот жуда кўплаб ижтимоий тармоқ воситалари орқали тарқатилиб, бу яна бир бошқа кўнгилсиз воқеликлар юзага келиш эҳтимолига сабаб бўлиши мумкин», – дейди Агентлик ўз хавотирини билдириб.

Ўз навбатида, ижтимоий тармоқ ва интернет орқали жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, ғайриоддий ҳаракатларга тарғиб қилувчи ёки ундовчи хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зидлиги эслатилмоқда.

Жумладан, ушбу мазмундаги тақиқ «Ахборотлаштириш тўғрисида» қонуннинг 12-1-моддаси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130-1-моддасида ўз аксини топган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 декабрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган ҳолат, турли ижтимоий тармоқ каналлари ва саҳифаларида, шунингдек, айрим ОАВларнинг расмий сайтларида ҳам марҳумнинг осилган ҳолатдаги сурати билан тарқатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг