Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўсмир ва ёшлар олдида янги хавф: гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарамлик

Ўсмир ва ёшлар олдида янги хавф: гиёҳвандлик ва психотроп моддаларга қарамлик

АОКАда масъул ходимлар, мутасадди ташкилотлар ҳамда ОАВ, янгиликлар сайтлари бош муҳаррирлари иштирокида ўтказилган йиғилишда айнан шу масала юзасидан хавф туғдираётган муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

Хусусан, аҳоли, шу жумладан, ўсмир ва ёшларнинг гиёҳвандлик моддалари ва психотроп, таркибида кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳамда янги турдаги синтетик моддалар истеъмоли соғлом авлодни шакллантиришдаги таҳдидларини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш, бу каби салбий иллатларга қарши курашни кенг тарғиб қилиш чоралари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, аҳоли орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларга нисбатан қарши иммунитетни шакллантириш, инсон саломатлигини таъминлашга қаратилган ишларда ОАВнинг ролини кучайтириш таҳлиллар асосида кўрсатилди.

Шу билан бирга, янги турдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларни инсон омилисиз Интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда аҳоли, айниқса ёшлар орасида осон тарқатилаётгани масъул давлат тузилмаларининг, шу жумладан, медиа вакилларининг бу борадаги фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш зарурати қайд этилди.

Таъкидланишича, республикамизда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасининг барвақт олдини олиш, аҳолида уларни истеъмол қилишга нисбатан «иммунитет»ни шакллантириш орқали генофондимизга салбий таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш имкониятини ҳосил қилиш мумкин.

Мутасаддилар Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиядаги устувор мақсадларни амалиётда қўллаш аҳамияти борасида алоҳида тўхталишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг