Ўзини Сиёб каналига ташламоқчи бўлган аёл қутқарилди
Самарқандда ўзини баландликдан ташламоқчи бўлган аёл қутқариб қолинди.
Вилоят ИИБ берган маълумотга кўра, бугун соат 16:00лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Ҳодисага рашк сабаб бўлгани айтилмоқда.
ИИБ ходимлари томонидан аёл билан олиб борилган профилактик тушунтириш ишларидан сўнг у ниятидан қайтган ва патрул-пост хизмати ҳамда ФВБ ходимлари томонидан қутқариб олинган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter