Тошкентда ТДТга аъзо мамлакатларнинг ахборот хизматлари раҳбарлари йиғилди
Пойтахтимиздаги «Tashkent International» меҳмонхонасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар вазирлик ва идоралари матбуот котибларининг «Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба» мавзуcида қўшма ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.
Ўқув-семинарини очиб берган АОКА директори А.Хўжаев иштирокчиларни қутлар экан, туркий мамлакатлар билан ҳар томонлама, шу жумладан, ахборот соҳасида алоқаларни ривожлантириш Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири эканлигини таъкидлади.
Тадбирда, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти эксперти Алмагул Серикбаева, Озарбайжон Аудиовизуал кенгаши раиси Исмат Саттаров, Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги Ахборот қўмитаси Жамоатчилик билан алоқаларни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Акшолпан Марат, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар сўзга чиқиб, қўшма-семинарнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
Ўқув-семинари ТДТга аъзо мамлакатларнинг ахборот хизматлари фаолияти тақдимотлари билан давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўқув-семинари доирасидаги тадбирлар 30 майга қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter