Москва – Термиз самолёти қуюқ туман туфайли Самарқандга қўндирилди
Москвадан Термизга учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти туман туфайли Самарқанд аэропортига қўндирилди. Бу ҳақда РИА Новостига компания матбуот хизмати маълум қилган.
«Uzbekistan Airways HY-9610 Москва – Термиз рейси экипажи белгиланган аэропорт зонасида қуюқ туман тушгани сабабли йўналишни Самарқандга ўзгартиришга қарор қилди», — дейилади компания хабарида.
Ҳаво кемаси Самарқанд аэропортига штат режимида қўндирилди. Об-ҳаво шароити яхшиланиши билан самолёт Термизга учади, дейилади хабарда.
Кеча Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан Самарқандга учаётган Utair самолётида носозлик чиққани боис Москванинг Внуково аэропортига қўндирилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter