Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Наманганда корхона раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Прокуратура хабарига кўра, Наманган вилояти Чуст туманидаги «C.Sh.» МЧЖ раҳбарлари М.С. ва И.Ж.лар жамиятга қарашли сутни қайта ишлаш ва қуритиш цехида электр энергиясини ҳисобини юритувчи ток трансформаторни қасддан узиб қўйишиб, 2,1 млрд. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилишган.

Ҳолат бўйича М.С. ва Ж.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг