«Қамчиқ» довонидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
«Қамчиқ» довонидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди2024 йил 9 январь куни соат 20:30 ларда Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 225-километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
«Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Chacman» русумли юк автомобили ҳайдовчиси, 1988 йилда туғилган Н.И. тезликни оширганлиги сабабли руль бошқарувини йўқотган ва йўлни иккига ажратиб турувчи темир тўсиққа урилиб ағдарилган. ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ҳодиса натижасида ҳайдовчи Н.И. ва йўловчиси олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter