Муҳаммад Буюк Британияда энг машҳур ўғил бола исмига айланди
2023 йилда Англия ва Уэлсдаги ота-оналар энг кўп ўғилларига Муҳаммад ва қизларига Оливия деб исм қўйишган. Шу билан бирга, Оливия номи кетма-кет иккинчи йил энг машҳур бўлиб қолди.
Муҳаммад исми эса Нойни ортда қолдириб, иккинчи ўриндан кўтарилди. Бу маълумотлар Буюк Британия Миллий Статистика бошқармаси йиллик ҳисоботида келтирилган.
Ўғил болаларнинг 100 та энг яхши исмлари Муҳаммаднинг уч хил имлосини ўз ичига олади. Иккинчи ва учинчи вариантлар 28 ва 68-ўринларни эгаллайди. Муҳаммад исми 2016 йилдан бери кучли 10 таликка киради. Статистика бошқармаси исмнинг машҳурлиги диний келиб чиқишга кўра эканлигини таъкидлайди.
2023 йилдаги энг яхши 3 нафар қиз исмлари эса ўзгаришсиз қолмоқда: Оливия, Амелия ва Исла. Қизларнинг энг машҳур ўнта исмлари қаторига Лили, Фрея, Ава, Иви, Флоренс, Виллоу ва Изабелла ҳам кирди. Ўғил болалар учун энг яхши учта исм энди шундай кўринади: Муҳаммад, Ной, Оливер. Кучли ўнликка, шунингдек, Жорж, Лео, Артур, Люк, Теодор, Оскар ва Генри кирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter