Лукашенко Путинга туғилган кунида нима совға қилгани очиқланди
Беларус президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путинга туғилган куни муносабати билан «Беларус ҳунармандларининг асари»ни совға қилган. Бу ҳақда Life.ru нашрига Лукашенконинг матбуот котиби Наталя Эйсмонт маълум қилди.
У бу айнан қандай совға эканлигини аниқламади.
Журналистлар билан суҳбатда Лукашенко бу «жуда жиддий совға» эканлигини таъкидлади. Аммо тафсилотларни ошкор қилмади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Лукашенко Путинга трактор совға қилганди.
Бунгача Россия Федерацияси президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўғон Путинга туғилган кунига махсус совға юборганини маълум қилганди.
7 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин 72 ёшга тўлди. Унинг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг хабар беришича, Россия раҳбари ўша кунга режалаштирилган ёпиқ ишчи учрашувлар ўтказган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter