Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путинни ҳибсга олмаган Мўғулистонга чора кўриладими?

Путинни ҳибсга олмаган Мўғулистонга чора кўриладими?

Халқаро жиноий суди (ХЖС) Мўғулистон Владимир Путинни мамлакатга ташрифи чоғида ҳибсга олишдан бош тортиб, суд ишига тўсқинлик қилган ва Рим статутини бузганини расман тан олди.

Ташкилот матбуот баёнотида айтилишича, кейинги чора-тадбирлар масаласи «Мўғулистон рад жавобининг жиддийлиги сабабли» аъзо давлатлар Ассамблеясига юборилган.

Ушбу қарор Мўғулистонни қандай оқибатларга олиб келиши номаълум: судда давлатни ўз мажбуриятларини бажаришга мажбурлаш механизмлари йўқ.

Путин шу йилнинг сентябрида Мўғулистонга ташриф буюрган эди. Бу ташриф Россия президентининг Рим статутини имзолаган давлатга биринчи ташрифи бўлди. ХЖС 2023 йил 18 март куни Путинни Украинадаги болаларни ноқонуний депортация қилишда айблаб ҳибсга олишга ордер берганди. 

Россия низомни имзоламади ва суднинг юрисдикциясини тан олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг