Евроиттифоқчилар Халқаро валюта жамғармасининг қароридан ҳайратда
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг Россияга иқтисодий вазиятни яхшилаш бўйича тавсиялар бериш ҳақидаги қарори Европа Иттифоқининг айрим мамлакатларига ғалати туюлди, деб ёзди Bloomberg.
Нашрга кўра, Франция, Белгия, Полша ҳамда Болтиқбўйи ва Шимолий Европанинг айрим мамлакатлари вакиллари ХВЖнинг Москва билан диалогни тиклаш қароридан ҳайратда эканликларини билдиришган.
Литва элчиси Франциядаги учрашувда айтишича, унинг мамлакати ХВЖ раиси Кристалина Георгиевага тегишли саволларни бермоқчи. Ғарб Россияни яккалашга уринаётган бир паллада, Халқаро валюта жамғармасининг бу қадами президент Путинга ёрдам қўлини чўзишга баробардир, деди у.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter