Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

AZAL самолёти ҳалокати: Путиннинг кечирим сўраши ёрдам бердими?

AZAL самолёти ҳалокати: Путиннинг кечирим сўраши ёрдам бердими?

38 кишининг ҳаётига зомин бўлган Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатидан сўнг Россия ОАВлари бортдаги кислород балони портлаши ёки қушлар галаси ҳақидаги версияларни тарқатди.

Бу Бокуда кўпчиликни, жумладан, Озарбайжон президентини ҳам ғазаблантирди. Ҳалокатдан кейин тўртинчи куни Россия президенти Владимир Путин узр сўради, бироқ озарбайжонликлар ҳамон норози.

«Афсуски, дастлабки уч кун ичида биз Россиядан бемаъни версиялардан бошқа ҳеч нарса эшитмадик... Буни қушлар галасига боғлаш ёки газ баллонининг портлаши деб таърифлаш аҳмоқлик ва инсофсизликдир», — деди Илҳом Алиев. Унинг фикрича, самолёт Россия ҳаво мудофааси томонидан беихтиёр уриб туширилган.

Сиёсий шарҳловчи Рауф Мирқодировнинг фикрича, Путин кечирим сўраш учун тўрт кун кутмаганида, норозилик камроқ бўларди.

«Ушбу воқеа Россия ва Озарбайжон муносабатларида жиддий муаммолар мавжудлигини кўрсатди», — дейди у.

Ҳалок бўлган учувчилар ва стюардессаларга Озарбайжон Миллий Қаҳрамони унвони берилди. Тирик қолган экипаж аъзолари қаҳрамонлар сифатида кутиб олинди.

Кўпчиликнинг фикрича, учувчилар ҳалокатга учраётган самолётни Қозоғистонга олиб келиб, уни даштга қўндиришга уриниб, энг юқори профессионаллик ва жасорат кўрсатган.

Владимир Путин содир бўлган воқеа учун узр сўради, лекин айбни тан олиш (гарчи у ҳаво ҳужумидан мудофаа иши ҳақида гапирган бўлса ҳам) ёки товон тўлаш ҳақида гапирмади. Озарбайжонда кўпчилика бу ёқмади.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги эса Россия фуқаролари учун яшаш рухсатномасини икки бараварга — 90 кунга қисқартирди ва бу мамлакатда кўпчилик томонидан мамнуният билан кутиб олинди.

Россиялик телебошловчилар ва тарғиботчиларнинг диққатни Украинага қаратишга уринишмоқда: гўёки уларнинг дрони Озарбайжон самолётини атайлаб ўққа тутган.

Сиёсий шарҳловчи Рауф Мирқодиров фикрича, икки президент ўртасидаги суҳбатнинг нашр этилган қисмидан кўриниб турибдики, Путин айбини тўғридан-тўғри тан олишдан қочган.

Озарбайжон парламентининг халқаро алоқалар қўмитаси аъзоси Расим Мусабековнинг фикрича, якунда Россия раҳбарияти хатосини тан олди, бу эса Озарбайжон ва Россия ўртасидаги муносабатлар ёмонлашмаслигини англатади.

«Улар Россия ёлғон ҳикоялар билан ўзига на ҳурмат ва на обрў қўшмаслигини тушунишди», — деди у. — «Хатони тан олиш, кечирим сўраш ва айбдорларни жазолаш Россиянинг обрўси ва мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар учун фақат яхши бўлади. Путин узр сўради ва тергов қўмитаси раҳбари Бастрикинни терговга юборди. Ўйлайманки, якунда тергов якунланади ва жабрланувчиларга товон тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинади».

Мусабековнинг фикрича, озарбайжонликларнинг Россияга муносабати ўзгармайди, чунки улар рус телевидениесини кўрмайдилар ва эфирларда янграётган фикрлар доим ёлғон эканлигини англаш Озарбайжонда «одатий ҳолдир».

Пандемиядан олдин озарбайжонликлар Шимолий Кавказга қуруқлик чегараси орқали саёҳат қилишган, аммо у деярли беш йилдан бери ёпиқ. Ва самолёт ягона танловдир.

Озарбайжон 2020 йилнинг март ойидан бери ўз қуруқликдаги чегараларини коронавирус пандемияси сабабли расмий равишда ёпишганди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, озарбайжонликлар саёҳатга асосан ҳаво йўллари орқали чиқишади. Шундай қилиб, AZALнинг Грознийга рейси 2022 йилда жорий қилинган ва шу вақт ичида 77 минг йўловчи ундан фойдаланди.



Ҳалокатга учраган самолёт бортида 30 нафар Озарбайжон фуқароси бўлган. Уларнинг ярми Россия чегарасига яқин Балакен шаҳридан эди. Уларнинг аксарияти меҳнат муҳожирлари ёки уларнинг қариндошлари эди.

20 ёшли Айхан Байрамзода Грознийга ишлаш мақсадида учиб кетаётган эди ва ҳаётида биринчи марта самолётга ўтирганди: хайриятки, у тирик қолди. Унинг холаси Шахло Муродованинг айтишича, укаси оиласи билан Чеченистонда яшайди. «Чегаралар ёпиқ бўлгани учун энди уларнинг олдига бора олмаймиз», дейди Муродова.

Россия Озарбайжон учун йўловчи ташиш ҳажми бўйича Туркиядан кейин иккинчи давлат бўлиб қолмоқда.

Фожиадан икки кун ўтиб Озарбайжон ҳукумати Шимолий Кавказга парвозларни ёпди ва қуруқликдаги чегаралар ёпиқлигича қоладиган «махсус карантин режими»ни узайтирди.

Эслатиб ўтамиз, AZAL самолёти бортида 67 киши, жумладан беш нафар экипаж аъзоси бўлган. Улардан 38 нафари вафот этган, 29 нафари тирик қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг