Ҳожатхона қоғозлари билан табиатни ифлослантирган блогерга чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда «Жасжан» номи билан танилган блогер Ж.Ш. томонидан Тошкент туманида олинган ҳаёт учун хавфли ҳолат акс этган видео тарқалди.
У ҳожатхона қоғозларидан фойдаланиб контент тайёрлаган ва вайн тасвирга олинган ҳудудда ҳожатхона қоғозларини қолдириб кетган. Бу эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилди. Натижада Ж.Ш. атроф-муҳитни ифлослантириб, белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни қасддан, жамоавий содир этган деб топилди.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси билан баённома расмийлаштирилди. Ҳуқуқбузар базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари — 1 миллион 875 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
«Ж.Ш. томонидан бундай ҳуқуқбузарлик аввал ҳам содир этилган. Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилмоқда ва қатъий чоралар кўрилади. Шунингдек, ҳуқуқбузарнинг ҳамроҳлари шахсига аниқлик киритилмоқда ва уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъминланади», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter