Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ президенти сайловига бир ой қолди. Ким ғалаба қозонади?

АҚШ президенти сайловига бир ой қолди. Ким ғалаба қозонади?

Фото: BBC

АҚШда 2024 йилнинг 5 ноябр куни президентлик сайлови бўлиб ўтади — роппа-роса бир ой қолди. Хўш, ким ғалаба қозониши мумкин?

Ҳозирча ўтказилган сўровларда республикачи Доналд Трампни 2-5 фоиз фарқ билан ортда қолдирган мамлакат вице-президенти Камала Ҳаррис олдинда кетяпти.

Ҳаррис еттита «тебранувчи штат»да асосий устунликни ўзига оғдирган. Фақат Шимолий Каролинада дуранг, Жоржияда эса Трамп вице-президентдан ўзишга эришган.

Президентлик пойгасидаги масофада фарқ очилган, бироқ, ҳатто собиқ президент «бош рол»ни ўйнаётган бир нечта жиноий ишларга қарамасдан, сезиларли даражада катта эмас. Мисол учун, 2020 йилги сайловга аралашишда Трампни айблаётган Жоржияда айнан у юқори балл тўплаган.

Шунинг баробарида, ёзда Батлердаги митингда уюштирилган суиқасд Доналд Трампга кўп очко келтирмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг