Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Усмонов 2024 йилда 6,46 млрд доллар зарар кўрди — Bloomberg

Алишер Усмонов 2024 йилда 6,46 млрд доллар зарар кўрди — Bloomberg

Фото: The Winchester Star

Bloomberg Billionaires Index (BBI)га кўра, 2024 йил бошидан буён россиялик миллиардерлар бойлиги 26,274 млрд долларга кўпайди.

Ўтган 10 ойда энг кўп бойиган россиялик — Новолипецк металлургия комбинати директорлар кенгаши раиси Владимир Лисин (+$4,81 млрд). Жами бойлиги $28,8 млрд дея баҳоланаётган Лисин жаҳон миллиардерлари рўйхатида 63-ўринни эгаллаб турибди.

Капитали ўсиши бўйича иккинчи ўринни «Северсталь» асосчиси Алексей Мордашов (+$4,75 млрд, жами 25,6 млрд), учинчи ўринни «Еврохим» ва СУЭК (Сибир кўмир энергетика компанияси) ҳамасосчиси Андрей Мелниченко (+$4,2 млрд, жами $23 млрд) эгаллади. Дунё бойлари рейтингида Мордашов 73-ўринни, Мелниченко 89-ўринни банд қилди.

Россиялик миллиардерлар орасида энг кўп йўқотишга учраган инсон «Металлоинвест» акциядори Алишер Усмонов бўлди. Усмоновнинг капитали 2024 йилда $6,46 млрдга қисқариб, жами $14,6 млрдни ташкил қилмоқда. Ҳозирда у жаҳон миллиардерлари рўйхатида 154-ўринда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг