Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик мутахассис Халқаро қиличбозлик федерацияси бош котиби этиб сайланди

Ўзбекистонлик мутахассис Халқаро қиличбозлик федерацияси бош котиби этиб сайланди

Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) раҳбарияти Гулнора Саидовани Халқаро қиличбозлик федерацияси Бош котиби лавозимига сайлади.

Таъкидланишича, FIE тарихида биринчи марта Бош котиб лавозимига аёл киши сайланган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Гулнора Саидова Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби, шунингдек Осиё қиличбозлик Конфедерацияси ижрочи котиби, Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерацияси президенти лавозимларида фаолият юритади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг