Мирзиёев Хитой раҳбарига ҳамдардлик билдирди
Мирзиёев ХХР раҳбарига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Хитой жануби-ғарбидаги Шигацзе шаҳри Динжи уездида кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез орада шифо топишини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 7 январда Тибетда 7,1 магнитудали зилзила кузатилди. Оқибатда юзга яқин инсон ҳалок бўлди. Яна кўплаб кишилар жабрланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter