Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёқутистонда ҳаво ҳарорати -56 даражагача пасайди

Ёқутистонда ҳаво ҳарорати -56 даражагача пасайди

Иллюстратив фото

1 январ тонгида Ёқутистоннинг кўплаб аҳоли масканларида -50 даражадан паст ҳарорат қайд этилди.

Хусусан:

-50°С — Сангар, Югорёнок, Уст-Мая;

-51°С — Охотский Перевоз, Итиккўл, Уст-Мил;

-52°С — Крест-Халжай, Намци;

-53°С — Покровск, Амга;

-54°С — Чурапча, Батамай;

-56°С — Оймакон.

Эслатиб ўтамиз, Ёқутистон — дунёда одам яшайдиган энг совуқ ҳудуд. 1926 йилда геолог Обручев Оймаконда Целсий бўйича −71,2 даража совуқ ҳарортни қайд этган.

-60 даража совуқда инсоннинг ҳимояланмаган юзи салгина шабада эсса сониялар ичида музлаб қолади, термометрдаги симоб музлайди, аксарият автомобиллар умуман ўт олмайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг