Ҳафта якунида об-ҳаво қандай бўлади?
Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва кечаси Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин.
Эртага, 4 январ куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
5 январ, якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фарғона водийси ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади, асосан қор шаклида бўлади. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида фақат тунда ва эрталабки соатларда бироз қор ёғиши мумкин.
Кечаси ҳарорат 0-5° совуқ, кундузи 4-8° илиқ, қор вақтида 1-3° илиқ бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида туман кузатилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзида йўингарчилик, асосан қор шаклида кузатилади. Тоғларда қор кўчиши хавфи мавжуд.
Пойтахтимизда 3 январ куни ёғингарчиликсиз, ҳарорат 5-7° илиқ бўлади.
4 январ куни кечқурун, шунингдек, 5 январ куни кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан бироз ёғингарчилик (тунда қор) кузатилади. 5 январ куни кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ҳарорат 0-3° совуқ, кундузи 3-6° илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталабки соатларда жойларда туман тушади
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter