Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги 17 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Маълум қилинишича, эртага, 17 апрель куни Республиканинг барча ҳудудларида ёмғир ёғиши кузатилади.

Тошкент шаҳри

Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-14°, кундузи 22-24° бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 18-23° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 18-23° бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° бўлади.

Қашқадарё вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 20-25° бўлади.

Сурхондарё вилояти

Ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 28-33° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, кечга томон ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 21-26° бўлади.

Республиканинг тоғ ва тоғолди ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 15-20° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг