Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркия элчихонасида Ғалабанинг 102 йиллиги нишонланди

Туркия элчихонасида Ғалабанинг 102 йиллиги нишонланди

Пойтахтимиздаги Туркия Республикаси элчихонасида Ғалабанинг 102 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда мамлакатимиздаги элчихоналар ҳарбий атташелари, фахрий меҳмонлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Маросим аввалида Туркия ва Ўзбекистон давлат мадҳиялари янгради.

Маросимда Туркия элчихонаси ҳарбий атташеси Маҳмуд Қая Ғалабанинг 102 йиллиги ҳақида сўз юритди, Туркия Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг табригини ўқиб эшиттирди.


Ғалаба куни (Турк Қуролли Кучлари куни) — Туркияда 1922 йил 30 августда Думлупинар жангидаги ҳал қилувчи ғалаба хотирасига бағишланган байрамдир.

Бу байрам 1922 йил 30 августда юнон-турк урушидаги сўнгги — Думлупинар жангидаги ҳал қилувчи ғалабага бағишланади. Жангдан кейин юнонларнинг Онадўлидаги ҳукмронлиги тугаган. Ғалаба куни 1926 йилдан буён расмий байрам сифатида нишонланиб келмоқда. Биринчи марта 1923 йил 30 августда нишонланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг