Туркия элчиси: Тарихнинг бирон даврида икки томонлама муносабатларимиз бугунгидек юқори даражага кўтарилмаган
Кеча, 29 октябр куни Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Туркия Республикаси ташкил топганининг 101-йиллигига бағишланган қабул маросими ўтказилди. Унда Бош вазир Абдулла Арипов, Туркиянинг Ў збекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Олган Бекар ҳамда турли ташкилот, элчихоналар ва оммавий ахборот воситаларидан вакиллар қатнашди.
«Республикамизга асос солинганининг 101-йиллигини дўст ва қардош ота юртимиз Ўзбекистонда нишонлаш биз учун буюк шараф. Тарихнинг бирон даврида икки томонлама муносабатларимиз бугунгидек юқори даражага кўтарилмагани, Ўзбекистон глобал ва минтақавий миқёсда кундан-кунга тобора ортиб бораётган ноаниқликлар ва таҳдидларга қарамай, барқарорлик ва тинчлик манбаи бўлишда давом этмоқда» – дейди маросимда сўз олган Олган Бекар.
У, шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг қўшнилари билан ўрнатган тинчликпарвар ва ўзаро манфаатга таянувчи ҳамкорлигини эътироф этади. Шу билан бирга, Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар қардошликка таянувчи «Кенг қамровли стартегик шериклик» доирасида ҳар соҳада ривожланаётгани, иқтисодиётдан тортиб, энергетикагача, таълимдан маданиятгача, транспортдан мудофаа саноатигача, хавфсизлик, туризм, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ҳамкорлик жадал давом этаётганини таъкидлайди.
Қабул маросими якунида Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоғаннинг ушбу куннинг аҳамияти ҳақидаги нутқи ва табриги намойиш этилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter