Трамп–Путин учрашувини ўтказишга даъвогарлар кўпаймоқда
Владимир Путин ва Доналд Трамп Вьетнамда учрашиши мумкин. Вьетнам — икки мамлакат раҳбарлари олдин ҳам мулоқот қилган ва ҳамон уларнинг музокараси учун «очиқ» мамлакат.
Вьетнам ҳам Россия, ҳам АҚШ билан яхши муносабатларга эга ва Халқаро жиноий суд юрисдикциясидан ташқаридаги мамлакат. Худди шундай «идеал воситачи» мезонига Малайзия, Ҳиндистон, Туркия ва Яқин Шарқ мамлакатлари (Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари) ҳам мос келади.
Малайзия бу йил АСЕАН саммитига мезбонлик қилади, Путин таклиф этилган, Трампга ҳам таклифнома жўнатилиши мумкин. Ўтган йили Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Москва ва Киевга ташриф буюриб, бир ўқ билан икки қуённи уришга уриниб кўрганди.
Аввалроқ Трамп–Путин музокаралари қайси мамлакатларда ўтказилиши мумкинлиги ҳақида ёзгандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter