«Трами» тўфони сабаб Филиппинда 5,7 миллион киши уйини ташлаб кетди
Филиппин шимоли-шарқида «Трами» тўфони сабаб кузатилаётган кучли ёмғир, сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 85 кишига етди.
Manila Times газетасининг мамлакат Фуқаролик мудофааси бюросига таяниб ёзишича, қурбонлар ва жароҳатланганлар сони ортиши мумкин.
Табиий офат туфайли 5,7 миллион киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди, 92 мингга яқини эса вақтинчалик яшаш марказларида, дея маълум қилди Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгаши.
«Тўфон оқибатлари туфайли 27 мингдан ортиқ уй, 520 та йўл ва 84 та кўприк зарар кўрган», – дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter