Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кубага «Оскар» тўфони келди

Кубага «Оскар» тўфони келди

Фото: CTV News

Куба шарқий қисмига «Оскар» тўфони ёпирилди. Бу ҳақда Майамидаги тўфонларни кузатиш миллий маркази хабар берди.

Метеорологларга кўра, табиат ҳодисаси маркази Гуантанамо вилоятига етиб борган. Шамолнинг максимал тезлиги соатига ўртача 129 километрни ташкил этган. Тўфоннинг ҳаракатланиш тезлиги эса соатига 11,3 километрга етиб, жануби-ғарб томон кетмоқда.

«Оскар» Куба шарқи ҳамда Багама ороллари жануби-шарқий қисмида талафотли сув тошқинларини келтириб чиқариши кутилмоқда. Синоптиклар берган маълумотга кўра, бу ҳудудларда ёғин қалинлиги 10 сантиметрдан 15 сантиметргача етиши мумкин.

Бир неча соат аввал «Оскар» Багама ороллари бўйлаб ўтган, шамолнинг тезлиги соатига 130 километрни ташкил қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг