Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термиз шаҳри аҳолиси газ таъминотидан вақтинча узилади

Термиз шаҳри аҳолиси газ таъминотидан вақтинча узилади

Бугун, 28 октябрь куни соат 13:00дан 17:00гача шаҳардаги барча, жумладан, 41 мингдан ортиқ аҳоли ҳамда 800 дан ортиқ улгуржи истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинчалик тўхтатилади.

Бунга Термиз шаҳрида жойлашган АГРС-2 тармоғида ўрнатилган диафрагма қурилмаларини алмаштириш ишлари олиб борилиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Қайд этилишича, қурилмаларни алмаштириш ишлари якунлангандан сўнг, табиий газ таъминоти тикланади.

«Газ таъминоти филиали юзага келаётган ноқулайликлар учун барча табиий газ истеъмолчиларидан узр сўрайди ҳамда газ жиҳозларидан фойдаланиш қоидаларига амал қилиш лозимлигини эслатиб ўтади», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг