Таниқли кинорежиссёр тузалмас дардга чалинди
Голливуд режиссёри Дэвид Линч тузалмас дардга чалинганини, филм суратга олган тақдирда ҳам, фақат масофадан ишлаши мумкинлигини маълум қилди. Режиссёр коронавирусни юқтириб олишдан чўчияпти. Унинг интервюсидан иқтибосларни The Guardian ва Independent эълон қилди.
«Менда узоқ чекишдан эмфизема пайдо бўлди, ўзимга ёқадими-йўқми, энди уйга боғланиб қолганман. Кўчага чиқа олмайман. Озгина юра оламан, холос, уёғига ҳаво етишмайди», — яна филм суратга олишни истайсизми деган саволга 78 ёшли режиссёр шундай жавоб берди.
Дэвид Линч — «Оскар», «Олтин палма япроғи» ва «Олтин шер» мукофотлари соҳиби, замонавий сериаллар йўналишига катта таъсир кўрсатган «Твин Пикс» сериалини суратга олган. Шунингдек, «Фил-одам» (1980), «Дюна» (1984), «Малҳолланд Драйв» (2001) каби филмлари билан машҳур.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter