Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядан қайтаётган олти нафар ўзбекистонлик Қозоғистон йўлида ҳалок бўлди

Россиядан қайтаётган олти нафар ўзбекистонлик Қозоғистон йўлида ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Мангистау вилоятидаги «Бейнеу-Тожен» трассасида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди, натижада олти нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари касалхонага ётқизилди.

«Jac минивени чегарадан ўтиш учун йўл четида навбатда турган турган MAN юк машинаси ортидан келиб урилган. Машинада жами 10 киши бўлган. Улардан тўрт нафари Бейнеу марказий туман касалхонасига ётқизилди», — дейилади хабарда.

Мангистау вилояти ИИБ маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар Россиядан Ўзбекистонга машинада келаётган бўлган.

Тўрт жабрланувчининг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, ЙТҲ иштирокчиларининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, транспорт воситалари ҳам Ўзбекистон давлат рақами белгисига эга бўлган. Воқеа ҳақида Ўзбекистоннинг Ақтаудаги Бош консуллигига хабар берилган. Воқеа юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган, фожианинг барча ҳолатларини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг