Россияда талабаларни қишлоқларда ишлатиш таклиф қилинди
Аграр йўналишдаги олий таълим муассасалари талабаларини ўқишни битирганидан сўнг бир неча йил қишлоқларга ишга жўнатиш керак, деди Россия собиқ қишлоқ хўжалиги вазири, мамлакатнинг энг йирик агросаноат холдингларидан бирининг эгаси Александр Ткачёв. Унинг сўзларини РБК келтирмоқда.
«Келинг беларуслардан ўрнак олайлик: давлат ҳисобидан (бюджетда) ўқиётганлар бор, уларни 3-5 йил меҳнатга солиб буни чиқариб олиш керак», — деди собиқ вазир.
Ткачёв Россия агросаноат комплексида кадрлар ўткир етишмовчилиги билан шу тариқа курашиш лозим, деган фикрда.
2023 йилда Россия қишлоқ хўжалигида ишчи қўллар етишмовчилиги 240 минг кишини ташкил этган. Соҳада жами 6 млн киши банд. Президент Путиннинг фармонига мувофиқ, 2030 йилгача Россия агросаноат комплекси маҳсулотлари ҳажмини 25 фоизга ошириш, экспортни эса 1,5 баравар кўпайтириб 55 млрд долларга етказиш кўзланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter