Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда мигрантларга қарши 5 та қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти

Россияда мигрантларга қарши 5 та қонун лойиҳаси кўриб чиқиляпти

Вячеслав Володин.

Фото: РИА Новости

Россия давлат думасининг тегишли қўмиталари миграция сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган 5 та қонун лойиҳасини кўриб чиқяпти. Россия парламенти қуйи палатаси спикери Вячеслав Володин бу ҳақда ўз телеграм-каналида ёзди.

Қонун лойиҳаларида, хусусан, хорижлик фуқаролар (мигрантлар)ни ноқонуний рўйхатдан ўтказганлик учун жаримани 60 млн рублгача ошириш ҳамда мигрантлардан имтиҳон олишда воситачи ташкилотларнинг иштирокини чеклаш кўзда тутилмоқда. Яна бир лойиҳада эса мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган шахс томонидан содир этилган жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида малакалаш таклиф этилмоқда.

Яна икки қонунчилик ташаббуси муаллифлари, ўз навбатида, хорижлик фуқароларга ноқонуний хизматлар кўрсатилиши ҳақидаги ахборотга эга ресурсларни суд қарорисиз блоклаш ҳамда ноқонуний миграцияни амалга оширган уюшган гуруҳларни ўта оғир жиноятлар рўйхатига киритишни таклиф қилмоқда.

Володиннинг таъкидлашича, юқоридаги қонун лойиҳалари кўпчилик депутатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва шу йилнинг декабрига қадар қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг