Рақобат қўмитаси маҳаллий банкларнинг бирига молиявий жарима қўллади
Хусусан, мазкур банк хизмати рекламасида «Онлайн микроқарз» – «Зудлик билан пул керакми, 50 миллион сўм - Hamkor иловасида онлайн микроқарз расмийлаштиринг!» мазмунидаги ташқи реклама жойлаштирилганлиги кузатилган.
Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилди. Бунда, микроқарз банк хизмати бўйича фақатгина кредитнинг миқдори ҳақида ахборот берилган бўлиб, реклама ахборотида ушбу кредитнинг қолган муҳим шартлари кўрсатилмаган.
Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.
Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан «Реклама тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари юзасидан «Hamkorbank» АТБга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter