Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пойтахтнинг қайси ҳудудларида уй ижараси арзонлиги айтилди

Пойтахтнинг қайси ҳудудларида уй ижараси арзонлиги айтилди

Апрель ойида пойтахтнинг ижара бозори яна пасайиш динамикасини кўрсатди. Харид қилиш фаоллиги 4,6 фоизга камайиб, 1 квадрат метр уй-жой нархи 8,3 долларни ташкил этди.

Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг навбатдаги шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара ҳақи юқори шаклланган ва ҳар квадрат метр учун ўртача ижара ҳақи 10,4 долларни ташкил этади.

Олмазор, Сергели ва Бектемир туманларида эса нисбатан арзон ижара уй-жойлари сақланиб қолмоқда, бу ҳудудларда ўртача ижара нархи ҳар квадрат метр учун 6,3 долларни ташкил этади.

Марказ таҳлиллари ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан Тошкент шаҳрида ижара бозори 6,9 фоизга қисқарганини кўрсатган. Шундай қилиб, нархларнинг энг кўп пасайган ҳудудлар Яшнобод (11,6 фоиз), Яккасарой (11,1 фоиз) ва Шайхонтоҳур (10,5 фоиз) туманлари бўлган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг