Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Покистон бош вазири Мустақиллик монументига гул қўйди

Покистон бош вазири Мустақиллик монументига гул қўйди

Расмий ташриф билан юртимизга келган Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғида бўлди ва Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Меҳмонга мажмуанинг меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Мажмуа Покистон делегациясида чуқур таассурот қолдирди.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизга ташриф буюраётган мартабалимеҳмонларнинг мазкур муҳташам мажмуа билан танишуви анъанага айланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг