Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Перунинг собиқ президенти 20 йилу 6 ойга қамалди

Перунинг собиқ президенти 20 йилу 6 ойга қамалди

Перу суди собиқ президент Алехандро Толедони Бразилиянинг Одебречт қурилиш корпорациясидан пора олгани учун 20 йилу олти ойга озодликдан маҳрум қилди.

Қайд этилишича, Перунинг олий жиноий суди 2001-2006 йилларда олий давлат лавозимини эгаллаб келган Толедони коррупция, фитна ва ўзлаштиришда айбдор деб топди.

Судья Инес Рохас томонидан ўқилган ҳукм матнида айтилишича, «78 ёшли Толедо Океанлараро автомагистралнинг 2 ва 3-қисмларини қуриш бўйича шартномани бразилиялик компанияга бериб, давлатга зарар етказган».

2023 йилнинг 24 апрелида АҚШ коррупцияда айбланган Перу собиқ президенти Алехандро Толедони экстрадиция қилишга қарор қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг