Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пенсионер қадимги Рим тангасини топиб олди

Пенсионер қадимги Рим тангасини топиб олди

Фото: Noonans Mayfair

Буюк Британияда пенсиядаги 59 ёшли қурувчи Пол Кейпвелл далада металл қидиргич ёрдамида ноёб танга топиб олди. BBC News ёзишича, танга 6 минг фунт стерлинг (салкам 8 минг доллар)га баҳоланмоқда.

Рим императори Траян даврида, милодий 107 йилда зарб этилган танга Англиянинг Кембрижшир графлиги ҳудудида топилган.

«Хазина қидириш учун фақат бир далага 20 йилдан буён қатнайман. Ўшандан буён бир нечта Рим ва ўрта асрлар тангаларини қўлга киритдим. Бунисини эса машинамдан атиги 5 метр нарида, 8 дюйм (20,32 см) чуқурликдан топдим», — деди Кейпвелл.

Танга Лондондаги кимошди савдосига қўйилди. Пенсионер сотувдан тушган пулни ер эгаси билан бўлишиб, қолганига янги металл қидиргич сотиб олиш ёки юрагини операция қилдиришни режалаштирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг