Пахта-тўқимачилик кластерларига берилган имтиёзли кредит муддати 2025 йил 1 апрелгача узайтирилди
Пахта-тўқимачилик кластерларининг молиявий барқарорлиги билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Уларга берилган имтиёзли кредит муддати 2025 йил 1 апрелгача узайтирилиши белгиланди.
Ўтган йили пахта етиштириш учун олинган кредитни муддатида тўлиқ қайтарган кластерларга имтиёзли кредитнинг 8 фоизи қайтарилади.
Бу йил пахта хариди учун имтиёзли кредит кластерларнинг ип-йигирув корхоналарига берилади.
Кластерлар сотиб олинган пахта тозалаш заводи қийматининг камида 35 фоизини тўласа, бу мулкни гаровга қўйишга рухсат берилади.
Мутасаддиларга чуқур таҳлил қилиб, иқтисодий самарасиз, молиявий мажбурияти юқори бўлган кластерлар мақомини қайта кўриб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter