Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилмоқчи
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Панама канали масаласида босим ўтказишни тўхтатмаса, Панама президенти Хосе Раул Мулино БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилмоқчи.
Politico газетаси ёзишича, ўтган чоршанба куни Панаманинг амалдаги раҳбари мамлакатнинг собиқ президенти Эрнесто Перес Балядарес билан суҳбатлашиб, Трамп таҳдидини тўхтатмаса БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиши мумкинлигини айтган. Мулино вазиятнинг қай тарзда ривожланишини баҳолаш учун Трампнинг инаугурациясини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳали расман лавозимига қайтмасидан туриб, Трамп қатор кутилмаган баёнотлар берди: Канадани 51-штатга айлантириш, Данияга қарашли Гренландияни АҚШга қўшиб олиш, Мексика кўрфазини «Америка кўрфази» дея қайта номлаш кабилар. Трамп Атлантика ва Тинч океанларини боғловчи муҳим сув йўли — Панама каналига ҳам кўз олайтирмоқда.
Мамлакат иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигида муҳим рол ўйновчи Панама канали АҚШ учун «ҳаётий муҳим», деган Трамп ўз баёнотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter