Ўзбекистонга даволаниш учун келаётган сони кескин ошди
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида жами 56,9 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,6 минг нафарга ёки 76,4 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига даволаниш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
Тожикистон — 43 287 нафар;
Қозоғистон — 6 615 нафар;
Қирғиз Республикаси — 5 485 нафар;
Россия — 925 нафар;
Туркманистон — 462 нафар;
Туркия — 23 нафар;
Афғонистон — 16 нафар;
Озарбайжон — 9 нафар;
Бошқа давлатлар — 52 нафар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter