Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ривожланган давлатлар орзуси чиппакка чиқди

Ривожланган давлатлар орзуси чиппакка чиқди

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган

Унда фуқаролар С.Ш. (муқаддам судланган) ва Д.Э. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Х.А.нинг ишончига кириб, Америка Қўшма Штатларига ишга юборишларини ваъда қилишиб, бунинг учун 18 000 АҚШ доллари миқдорида харажат қилганликларини айтиб, эвазига Х.А.нинг “Тохиршайх” маҳалласида жойлшаган уй-жойини фирибгарлик йўли билан расмийлаштириб олишга эришганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текшириуда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган М.И. фуқаро О.П.нинг ишончига кириб, уни Корея давлатига ишга юбориши эвазига 12 600 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тумандаги Бирлашган кўчасида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаролар М.О. ва Д.А. фуқаро Т.Б.нинг ишончига кириб, унга Япония давлатига ишга юбориши учун виза олиб беришини айтиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг