Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда уй-жой олди-сотди шартномалари сони  3 фоизга камайган – Марказий банк

Ўзбекистонда уй-жой олди-сотди шартномалари сони  3 фоизга камайган – Марказий банк

Жорий йилнинг 6 ойида уй-жой олди-сотди шартномалар сони 123,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга камайган. Бу ҳақда Марказий банкнинг  2024 йил 1-ярим йиллик Ипотека кредитлари шарҳида маълум қилинди.

Қайд этилишича, турар-жой сотиб олиш учун талаб даражасининг камайиши таъсирида бирламчи бозорда уй-жой нархлари ошиши 7,2 фоизни (2023 йилнинг 6 ойига нисбатан 3,7 фоиз бандга кам ўсган), иккиламчи бозорда 4,5 фоизни (7,3 фоиз банд кам ўсган) ташкил қилиб, ўсиш суръатлари бироз секинлашган.

Ҳудудлар кесимида олди-сотди шартномалар сонининг камайиш кўрсаткичлари Навоий (-25 фоиз), Тошкент шаҳри (-11 фоиз), Жиззах (-8 фоиз) ва Тошкет вилоятида (-8 фоиз) кузатилган бўлса, ўсиш кўрсаткичлари Андижон (15 фоиз), Қашқадарё (11 фоиз) вилоятларида қайд этилди. Ипотека кредитлари орқали уй-жой сотиб олиш тенденцияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Сирдарёда 15 фоиз бандга, Жиззахда 11 фоиз бандга, Қашқадарёда 10 фоиз бандга камайган.

2024 йил январь-июнь ойларида уй-жой бозоридаги фаоллик ва нархлар ўсишининг секинлашуви тенденцияси кўчмас мулк бозорида таклиф потенциалини сезиларли ошиши уй-жой сотиб олишда аҳолининг танлов имкониятларини кенгайишида, пировардида бирламчи ва иккиламчи бозорда нархлар ўсишининг секинлашишида ўз аксини топмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг