Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон кутубхоналарида 43,5 млн нусха китоблар сақланади: энг катта кутубхоналар қайси ҳудудда?

Ўзбекистон кутубхоналарида 43,5 млн нусха китоблар сақланади: энг катта кутубхоналар қайси ҳудудда?

Ўзбекистонда 13,1 мингта ахборот-кутубхона муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Улардан энг кўпи Самарқандда – 1,5 мингта, Қашқадарёда – 1,4 мингта, шунингдек, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларининг ҳар бирида 11 мингтадан жойлашган.

Иқтисоий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг «Иқтисодий шарҳ»ида маълум қилинишича, Ўзбекистонда кутубхона ходимлари 21,7 минг кишини ташкил этади, шундан 18,2 минг нафари аёллардир. Ходимларнинг энг кўп сони мос равишда Самарқанд шаҳрида – 2,2 минг, Фарғона вилоятида – 21 минг ва Қашқадарё вилоятида – 2,07 минг нафарни ташкил этади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида 1,9 мингта ходим ишлайди.

Таҳлиллар кутубхона ходимлари орасида аёллар улуши юқори (83,7 фоиз) эканини, шунингдек, ходимларнинг ҳудудлар бўйича нотекис тақсимланганини аниқлади.

Мамлакатнинг умумий кутубхона фонди 43,5 млн нусхани ташкил этади. Энг катта фонд Тошкент шаҳрида – 14,3 млн ва Андижон вилоятида – 6,1 млн нусхада жамланган. Яна иккита вилоятда – Бухоро ва Наманганда бу кўрсаткич 3 млн нусхадан ошди.

2023 йилда кутубхоналар фондидан берилган китоблар сони 72,2 млн донага етди. Бу кўрсаткич бўйича Тошкент шаҳри – 21,5 млн китоб, Андижон вилояти – 8,7 млн ва Самарқанд вилояти – 7,3 млн китоб билан етакчилик қилмоқда. Ўтган йил якунига кўра, кутубхона фойдаланувчиларига 50,1 млн дона китоб берилган. Уларнинг энг кўпи Тошкентда – 111 млн, Андижон вилоятида – 7,5 млн, Фарғона вилоятида – 5,5 млн ва Бухоро вилоятида – 3,5 млн дона берилган.

Ахборот-кутубхона соҳасида аниқ фойдаланувчилар (бир ёки бир неча марта китоб олувчилар) сони 2023 йилда 11,35 млн кишини ташкил этди. Энг кўп фойдаланувчилар Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида (ҳар бирида 11 млн кишидан), Тошкент шахрида (қарийб 1 млн киши) қайд этилган. Шунингдек, бошқа бир қатор ҳудудларда ҳам фойдаланувчилар сони бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этилган: Андижон, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг ҳар бирида 900 минг нафардан фойдаланувчи.

АОКА маълумотларига кўра, Ўзбекистонда кутубхона фойдаланувчиларининг ёш таркиби қуйидагича:

14 ёшгача бўлган болалар деярли 3,6 млн нафарни ташкил қилади. Энг кўл фойдаланувчипар Ташкент вилоятида – 437,6 минг, Наманган вилоятида 421,1 минг ва Андижон вилоятида – 317,3 минг нафар қайд этилган.

Кутубхона фойдаланувчиларининг энг кўп тоифасини 15-24 ёшдаги ёшлар ташкил этади, уларнинг умумий сони 6,2 млн кишига етади. Энг кўп ёш китобхонлар эса Самарқанд вилоятида – 704,6 минг нафар, Тошкент шаҳрида – 588 минг нафар, шунингдек, Фарғона, Қашқадарё ва Андижон вилоятларининг ҳар бирида 530 мингдан зиёд жамланган.

25 ва ундан катта ёшдаги китобхонлар 2,9 млн кишини ташкил қилади. Катта ёшдаги китобхонларнинг энг кўпи Наманган вилоятида (қарийб 440 минг нафар) истиқомат қилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг