Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олтин учун декабрдан буён энг қиммат нарх белгиланди

Олтин учун декабрдан буён энг қиммат нарх белгиланди

Фото: РИА Новости

2024 йилнинг 13 декабридан буён биринчи марта олтин нархи 1 унция (28,35 грамм) учун $2 700 дан юқорилади.

Бугун бизнинг вақт билан соат 11:15 да Comex (Ню-Йорк) биржасида феврал учун олтин фючерси олдинги савдо ёпилишига нисбатан 9,39 доллар ёки 0,35 фоиз қимматлаб, 1 троя унцияси учун $2 700 гача етди.

Ўтган йил октябри иккинчи ярмида Чикаго товар биржаси (CME)даги савдоларда тарихда биринчи марта олтин учун 2 712,25 доллар қиймат белгиланган эди. CME савдоларида декабр фючерси 1 унцияси учун $2 711,05 ни ташкил этганди. Ўшанда ушбу қимматбаҳо металл қиймати сўнгги 14 йилдаги энг максимал йиллик ўсиш (30 фоиз)ни намоён этганди.

Ноябр ойида Bloomberg агентлиги UBS прогнозига асосланиб 2025 йил охирига бориб биржадаги олтин нархи 2 900 долларгача қимматлашиши ҳақида ёзганди. Қолаверса, компания таҳлилчилари башоратига кўра, 2026 охирида олтиннинг 1 унцияси нархи 2 950 доллардан ошади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг