Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда 2 нафар олтин изловчи шахтада газдан заҳарланиб вафот этди

Самарқандда 2 нафар олтин изловчи шахтада газдан заҳарланиб вафот этди

Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Қарнабота» МФЙ ҳудудида таркибида олтин бўлган тошларни кавлаб олиш учун шахтага тушган 5 нафар фуқаронинг 2 нафари воқеа жойида вафот этган. Уларнинг ўлимига шахтага олиб тушилган генератордан чиққан ис гази сабаб бўлган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг «xabar.uz»га маълум қилишича, ушбу туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи 5 киши — Ж.С., Ў.Э., С.Н., Ю.А. ва Э.Б. жорий йил 9 январь куни соат 20:00 атрофида олтин қумларини олиш мақсадида «Қорақўтон» тоғ конига қарашли шахтага тушган. Улар шахтага таркибида олтин моддаси бўлган тошларни ковлаб олишга асқатадиган генератор ва бошқа ускуналарни ҳам олиб тушишган.

Иш жараёнида генератордан ис гази ажралиб чиққан. Оқибатда эса Ж.С. ва Ў.Э. (30 ва 20 ёшли йигитлар)лар газдан заҳарланиб, шахта ичи пастки қисмига йиқилиб тушган ҳамда воқеа жойида вафот этган.

Қолган 3 нафар фуқаро эса ис газидан заҳарланиш билан 10 январь куни соат 03:30 атрофида туман марказий шифохонасига келтирилган.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг