Тошкент кўчаларидаги «А» йўлакда қайси ҳолатлар учун жарима ёзилмаслиги айтилди
Парламент Қуйи палатасида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан ҳаракатланганлиги учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Бунда алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларининг ҳаракатланганлиги, ёндош ҳудуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланганлик, йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун ҳаракатланганлик учун жавобгарлик назарда тутилмайди.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат транспортида йўловчиларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатилишини ташкил этиш ва жамоат транспорти ҳаракати устуворлигини ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.
Мазкур қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter